Бу яна мен — ғоибона шогирдингиз Дилшодбек, Тожикистондан. Устоз, мен Юсуф Қоразовий ҳазратларининг "Тавҳиднинг ҳақиқати" номли китобларини ўзбек тилидан (Хужанд нашри) тожик тилига (баъзи одамлар илтимосига биноан) таржима қилмоқчи эдим. Лекин бу матннинг саҳиҳлигига ва бу китобнинг илми савияси ҳақида маълумотим йўқ. Асл нусха арабча бўлса яна ҳам қўл келмайди, чунки араб тилини тўлиқ билмайман. Умуман бу китобни бугунги кунда таржима қилишга (тожикчадан бошқа тилларга ҳам) эҳтиёж борми ёки бошқа манбалар кифоями? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!