Ассаламу алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати, саволим шундан иборатки, мен хозир чет элдаман. Мен автомобилимни таъмирлаш устахонасига берган эдим. Шунда бу ердаги усталар менга кафиллик қоғозини бермай, автомобилимни тузатиб, “бир ойгача бузилса тузатиб берамиз” деб чиқариб юборди. Аслида, таъмирланган эҳтиёт кисм бошқа сервисда тузатилиб, менга усталар пинхона гаплашиб олиб фалон пулни айтишди. Яъни ўша бошқа сервис берган кафил қоғозни яшириб, кўпроқ ҳақ олишди. Бошқа сервис бу эҳтиёт қисмни арзонроқ таъмирлаган аслида, бўлмаса усталар қоғозни кўрсатар эди. Мен эса эҳтиёт қисмни қўйишга мажбур бўлиб тузатгандан кейин чиқиб кетдим. 5.500 рублга умумий микдорини хизмати билан айтишди. Мен уларга олдиндан 2.000 рубль бериб чиқдим. Усталар адашиб менга 2.500 рубль қарзинг қолди деб айтишди. Энди мен улар айтгандек 1.000 рублни яшириб, 2.500 рубль айтган пулини берсам бўлдими? Ёки усталарни фирибгарлик килганликлари учун умуман қарзимни бермаслигим ҳам мумкинми? Ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Биз бу ишнинг ичида ҳам ташида ҳам бўлмасак, қайси бирингиз ҳақ ва қайси бирингиз ноҳақлигингизни ҳам, далилларни ҳам билмасак, ҳукм қилишимиз тўғри бўлмас... Валлоҳу аълам.