Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунга келиб, одамларнинг оғизларидан ширк сўзи жуда кўп такрорланадиган бўлиб қолди. Жуда кўплари бунинг асл моҳиятини билмасдан ҳам гапираверадиган бўлиб қолишган. Аллоҳнинг Ўзи меҳрибонлигини Қуръони Каримда баён қилган ва ота-онанинг ҳам меҳрибонлигини баён қилган. Шу иккисини бир жойда зикр қилса ширк бўлар эканми? Бу умуман нотўғри фикр. Валлоҳу аълам.