Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Мен биринчи оилам билан ажрашганман, фарзандларим онаси билан яшайди, мени иккинчи турмушим бор. Фарзандларим келиб туришади, лекин мен уларни ёнида доим бўлмаганлигим учун тарбиясида камчиликларни кўряпман. Иложи борича келишганда тарбия бераман, албатта юмшоқлик билан. Қаттиқ гапирсам хафа бўлиб қолгандек бўлишмоқда, чунки уйга бир келганда мендан қаттиқ гап эшитишса оғир ботса керак. Қаттиқ гапирай десам хафа бўлиб қолмоқда, ҳалимлик қилсам гапимни жиддий олишмаяпти. Алҳамдулиллаҳ икки фарзандим ҳам ибодатда, айниқса ўғлимнинг сизга ихлоси баланд. Маслаҳат берсангиз, балки сизнинг гапингизни олар, жавоб берсангиз унга ўқиб берар эдим. Кетган вақтингизга рози бўлинг, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.