Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижобга кирдим, аммо..

21:10 / 12.03.2021 | Fotima | 2209

Ассалому алайкум! Бугун Алхамдулиллаҳ хижобга кирдим. Ота онам бошида жуда Карши болишти. Аммо онам Кейн Рози болдилар. Бугун бомдодда онам:" хижобга кирганинг хайрли босин", дб кучоклаб роса хурсанд болдилар. Аммо адажоним хали хабарлари ёк эди. Кейн онам бу хабарни этдилар, отам бакириб, Ман норозиман дидилар. Онамам Кейн йеглаб : "хаммамизни гунохкор клдин. Синнинг, опанг, Ман оранмаганман, одамла нима дийди, озгина сабр ксен опени узатиб Кейн оранардинг, бизни Аллоҳни олдида худди ялангочдек килиб койдинг, хамамизни норози клдин, опанг Блан синин хафа болб йеглашвотти, хечкимни ойламадинг, факат озингни ойладинг.."дб роса йегладилар. Хеч Ким хали кормади билмади Болди орамисан дийишвотти. Ман: " Аллоҳга ният кб озини розилиги учун дб кирболдим хижобга, йечмиман энди.." двоман. Энди Ман нима кли. Ота онамга гунох ёзилишини, улани норози болишлигини хохламиман. Илтимос ёрдам берин. Нма ксам ота онам ховурлигидан тушишади, одамлани гап созига этибор беришмаслиглари учун нима аммалар килай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз сизни ўранганингиз туфайли азобдан қутилиб қолишади. Сиз дуолар қилинг. Аллоҳ таоло "Қомар" сурасида марҳамат қилади:  

  فَدَعَا رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ۝ 

10. Шунда Роббига: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», – дея дуо қилди.
Демак, Нуҳ алайҳиссаломнинг тоқатлари тоқ бўлган эди. Ул зот ўз қавмларини турли йўллар билан динга чақирганликлари бошқа сураларда, жумладан, «Нуҳ» сурасида батафсил баён қилинган. Ноилож қолганларидан сўнг «Роббим, тоқатим қолмади, сабрим тугади, ноиложман, мағлуб бўлдим, Ўзинг ёрдам бер», – деб дуо қилдилар. Бу дуо тезда қабул бўлди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat