Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайман. Фараз қилайлик 1 ойлик хизмат ҳақи 100.000 сўм. Хизмат ҳар ой давомли (узлуксиз доимий) олиб бориладиган бўлса, мижозларга қуйидаги чегирмаларни берсак тўғри бўладими (ҳалолми)?
1. Ҳар янги ой бошланганида шу ой тўловини амалга оширишларида ойнинг 10 санасигача тўловни тўласалар 20 % чегирма билан тўлаш имконини бериш(яъни 80.000 сўм) тўғрими?
2. Агар мижозлар бир неча ойга олдиндан тўловларни амалга оширсалар (масалан 6 ойга олдиндан бирданига тўласалар 7 ойга) бепул қўшимча хизмат кўрсатишни таклиф қилишимиз ва улар бу имкониятлардан фойдаланишлари тўғрими? Саволирим тушунарсиз бўлса узр. Чунки иложи борича қисқартиришга ҳаракат қилдим. Аввалдан каттакон раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Бу худди нақд ва насия савдоси каби жоиз. Валлоҳу аълам.