Ассалому алайкум! Биз талабамиз. Яқинда дарсхонада бир дўстимизнинг егулигини (арзон 2-3 минг сўмлик нарса) ўзидан сўрамай еб қўйибмиз. Кейин ўзига айтсак, мен рози эмасман, мен айтган пулни бермасанглар рози бўлмайман, қиёматда оламан деб, каттагина сумма айтди. Биз унга ўша нарсаси ёки унинг бир неча баробар пулини берамиз десак ҳам кўнмаяпти. Унинг шундай дейишга ҳаққи борми? Биз нима қилайлик?
– Ва алайкум ассалом! Унинг молини берухсат олиб гуноҳ ишга қўл ургансизлар. Энди тавба ва истиғфор айтишингиз, агар мавжуд бўлса ўша буюмнинг мислини (яъни, айнан ўшандекини), агар мавжуд бўлмаса уни тортиб олган кунингиздаги бозор қийматини тўлаб беришингиз лозим. Тортиб олинган мол эгаси ўша мол ёки унинг мисли ёки унинг қийматидан ортиғини талаб қила олмайди. Валлоҳу аълам!