Ассалому алайкум! Мен бир олимпиада қатнашдим унга пул мукофоти қўйилган эди. (Пуллар ўқитувчи, ўқувчилар ва мактаб ўртасида қонунан тақсимланади.) Бунинг учун меҳнат ҳам қилдим лекин агар ютиб олсам ўзимга ажратиладиган пулдан мактаб жамоасига тандир (пиширилган қўй ёки эчки гўшти) қилиб беришимни айтдим. Бунга дастлаб эрим индамаган эди. Ютиб олганимдан кейин эса бу ишга рози бўлмаябди, бизни улардан қарзимиз йўқ ўзи чиқимимиз кўп деябди. 1. Агар мен эримга итоат қилиб вадамни бажармасам гуноҳкор бўламанми? 2. Ва бу назр сифатида қараладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ваъдани бераётган маҳалда мақсадингиз унинг устидан чиқмаслик бўлмаган бўлса, гуноҳкор бўлмайсиз.
2). Назр эмас. Валлоҳу аълам!