Ассалому алайкум! Аллоҳ, куч-қувват берсин. Астанада қон берган донорга шифохона маъмурияти миннаддорлик сифатида озроқ ширинлик ва витаминлар беришади. Донор буларни олса қони учун хақ олганга кирмайдими? У ширинликларни олиши жоизми?
Ва алайкум ассалом! Қон эвазига олиш жоиз эмас, лекин қон топширувчиларга бироз ўзларига келиб олишлари учун берилаётган бўлса зарари йўқ. Бу қон эвазига бўлмай донарнинг саломатлиги учундир. Витаминлар ҳалол бўлиши шарт. Валлоҳу аълам.