Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нимадир ушлаб тургандек

16:04 / 11.06.2018 | SHuhratjon | 2139
Ассалому алайкум! Мен давлат ишида ишлайман, кун ора икки кун уйда квартирада бўламан, манна шу икки кунда ҳам фикр мулоҳаза деган туйғу йўқолиб худди карахтдек бўлиб биржойда ўтиравераман. Ақлим ҳисларимга бўйсуниб ҳамма нарсани тақдирга ташлаб, кўнглимдан нима ўй ўтса ўшани бажаравераман. Оилалиман, Аллоҳимга шукур фарзандлиман, лекин доим ўзимдан норози ва қониқиш хосил қилмайман. Бунга атрофимдагилар эса бошқача қарашади яъни кўп ижобий фикрлар билдиришади, менда эса худди масулият йўқдай. Устозлар, маслаҳат беринглар худди руҳий хастадекман бу вазиятдан холатдан қандай қутулса бўлади? Аллоҳим Ўзи кечирсин, гоҳида ўқиётган намозларимдан ҳам камчиликка йўл қўяётгандек туюлаверади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Шунинг учун шариат ҳар бир нарсага ўлчов белгилаб қўйган. Ўша ўлчовларни ўрганишга ҳаракат қилинг. Масалан хаёлингизга таҳорат масаласи бўйича қандай фикр кеса ҳам шариат таҳоратни кетказади деб белгилаб қўйган иш содир бўлмаса таҳоратли тураверасиз. Фикрларга берилмай савоб бўлган ишни бажариш билан машғул бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat