Ассалому алайкум! 1). Мен жуда кўп инсонларни биламан улар рўзанинг бошланишига 3-4 кун қолган кунидан бошлаб ароқни тўйиб тўйиб ичволайлик дейишади ва ичишади кейин эса 30 кун рўзани қолдирмасдан ароқ ичмасдан тутишади ва ҳайит кунидан бошлаб байрам байрамдек бўлсин деб яна ароқ ичишни бошлашади. Ароқ ҳаромку дейилса биз ароқ ичмаяпмиз мусаллас вино ичяпмиз узумдан қилинадику узумини ейсанку биз сувини ичяпмиз деса бундай инсонларга қандай жавоб берилади? Бундай инсонларни қалблари муҳрланганми уларни тутган рўзалари ўтадими? 2). Ароқ ичиб ўлган инсонга жаноза ўқилиб уҳам мусилмонлар қабристонига кўмиладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қуръонда ҳаром қилинганлиги зикр қилинган хамр шу узум виноси бўлади. Бундай гуноҳга қўл уриб юрганлар модомики мусулмон бўлишса, рўзани барча шартларига риоя қилиб тутишса, бу рўзалари қабул бўлиши умид қилинади.
2). Аллоҳга, фаришталарга, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканлигига ва ўлимдан сўнг қайта тирилишга ишонган бўлса жаноза ўқилади. Аллоҳнинг фарзларини тарк қилганлиги, ҳаромга қўл урганлиги ва фосиқ ҳолда ҳаёт кечирганлигининг жазосини Аллоҳга ҳавола қилинади. Нима қилишини Қуръон каримда баён қилиб қўйган. Валлоҳу аълам!