Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такрорий савол

10:17 / 23.03.2016 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2324

Ассалому алайкум! Ушбу саволни берганимда «Минг бор узр вақтингизларни олганим учун. Фарз намозларида учинчи ва тўртинчи ракъатда фотиҳа сурасини ўқишлик мустаҳаб амали дейилган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам фарз намозларининг учунчи ва тўртинчи ракъатларида “Фотиҳа” сурасидан бошқа нималарни ўқиганлар. Мустаҳаб амали даражасига тушиши учун бошқа нарсаларни ҳам ўқиганлиги ҳақида хабарлар борми? Жавобларингиз учун каттадан катта раҳмат. Қуйдаги жавобни бердингизлар. Ва алайкум ассалом! Мустаҳаб даражасида бўлиши учун “Фотиҳа” сурасидан бошқасини ўқиган бўлиши зарурий эмас. Аксар ҳолда ўқимай қўйганлари мустаҳаб эканлигига кифоя қилади. Валлоҳу аълам!   Ўқимаганлиги ҳақида ҳам бирорта далил борми? Минг бор узр далил сўраганимга. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Али ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади : "Абу Исҳоқ Сабиъийга “Аввалги икки ракъатда қироат қил, кейинги ракъатларда тасбеҳ айт” дейилган". (Мусаннаф Ибн Аби Шайба ривояти). Аммо “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 3-4-ракъатларда қироат қилмаганлар” деган марфуъ ривоят йўқ. Агар “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қироат қилар эдилар” деган нарса собит бўлса, 3-4-ракъатлар “Фотиҳа” сурасини қироат қилиш вожиб бўлиб қолар эди. Лекин юқоридаги саҳобаларнинг сўзларидан унинг хилофи собит бўлиб турибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat