Ассалому алайкум! Рамозон ойининг 3-кунида ўзим билмаган ҳолда саҳарликка тура олмадим. Нима қилишни маслаҳат берасизлар? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Агар саҳарлик вақти чиқиб кетганидан кейин еб-ичиб қўймаган бўлсангиз, куннинг ярмигача рўзани ният қилиб олсангиз рўзангиз дуруст. Валлоҳу аълам!