Ассалому алайкум! Ўзбекларда, хусусан Тошкентимизда кўп учрайдиган ҳолат яъни оилада ўсмир фарзандга онасини "Опа", бувисини "Пошша ойи" ёки "Катта ойи" ёки бўлмаса ҳажга борган бўлса "Ҳожи ойи", агар ёшрок бўлса холасини "Опа", агар холаси эшон бўлса деб мурожаат килишни ўргатиш жоизми?
Ваалайкум ассалом! Жоиз. Бу нарса урфга боғлиқ. Валлоҳу аълам.