Ассалому алайкум! 1) Мен билишим бўйича инсон қилган гуноҳлари учун бу дунёда жавоб бермаса, қабрда ва қиёматда жавоб беради. Шу қабрдаги ва қиёматдаги азоблар инсонни қилган гуноҳига қай даражада каффорат бўлади. Шу каффорат эвазига дўзах азобидан қутулиш ёки енгилатиши мумкинми? Жаннатдаги инсон гуноҳ қилмасдан яшайдими?
2) Ҳозирда Тв орқали ўзимизни кино ва сериалларда аёлларни туғиш саҳналари берилади.Шуларни кўриш жоизми? Болаларга бу нарсаларни неча ёшдан тушунтириш лозим? Жинсий тарбия бўйича болалар вояга етаётганларида ота-оналар бу ҳақида тушунтиришга уяладилар. Шу нарса ҳақида исломда қандай кўрсатмалар бор?
3) Сизлар закот бўйича 1 грамм тиллани 250 000 (икки юз эллик минг) сўм деган экансизлар.(ҳттпс://шшш.газета.уз/оз/2020/04/14/закот/) Ҳозир давлат чиқариб сотаётган тилла миқдори қимматку. (ҳттпс://дарё.уз/2020/11/02/озбекистонда-қуйма-олтин-ёмбиларининг-сотуви-бошланди/). Бунда нимани ҳисобга олиш керак?
4) Мен кечаси туришга кўзим етмагани учун витрни хуфтондан сўнг ўқиб ухлайман. Нафл ва таҳажжуд намозлари витрдан олдин ўқилишини яқинда билиб қолдим. Шу кечаси витрни ўқиб ухласам бомдод киришидан олдин уйғониб кетсам, Нафл ва таҳажжуд намозларини ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Каффорат бўлади. баъзи бирлар қабрда азоблангани кифоя қилиб дўзахга кирмасликлари мумкин. Аммо ҳеч қачон “Аллоҳим мени охиратдаги азобимни бу дунёда ёки қабрда бергин” деб сўраш мутлақо жоиз эмас. Уни ҳрнига маҳфират қилгин дейиш керак.
2). Уйланаётганда бу соҳани мутахассисларига бориб илмини ўрганиб олиши керак. Қизларга ҳам ўшандай аёл мутахассис ва диндор аёлга боришни маслаҳат беришлари керак. Жинсий тарбия ҳам диннинг бир бўлаги ҳисобланади. Албатта буни турмушга чиқиш ва уйланиш тайин бўлган вақтда қилиш керак.
3). Ҳозирги кунда неча пулдан сотилаётган бўлса ўшандан ҳисоблаш керак.
4). Бўлади. Валлоҳу аълам!