Ассалому алайкум азиз! Устозлар, мен ўқувчиман, яъни пешин намозидан бошқа намозларни ўз вақтида ўқий оламан, лекин пешин вақтида дарсда бўламан. Шу сабаб ҳар доим пешинни қазо қилиб ўқийман. Бу ишим тўғрими? Эътиборингиз учун раҳмат.
Ваалайкум ассалом! Ҳеч бўлмаса фарзининг ўзини ўқишга имкон топиб ўқинг. Сизнинг ҳолатингизда фарзни тарк қилишга узр йўқ. Валлоҳу аълам.