Ҳазрат, мен жуда кўп маротаба одамларнинг "яҳудийлар жуда ақлли одамлар" деб айтишини эшитиб қоламан. Шу ўринда мени фикрим бироз бошқачароқ, яъни "ақл" дегани бу адашмасам"ўзини тийиш" деган маънони билдиради. Яъни, нотўғри, гуноҳ ва маъсиятлардан ҳам ўзини тийишни англатади. Аллоҳ таоло Ўз Каломида ҳам "ақл эгалари"ни алоҳида зикр этади. Айтингчи, мазкур ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, шароит тақозо қилган вазиятларда яҳудийларни "ақлли" деб айтишдан кўра кўпроқ "калласини ишлатадиган халқ" дейиш афзал эмасми?