Менинг 3 нафар фарзандим бор икки қиз бир ўғил. Уларни ёшидаги фарқи кам хотиним яна хомиладор. Болаларим хали ёш жуда кўп касал бўлиб туришади. Буни устига жуда шўх, уларни шўхлигига хеч ким чидай олмайди бир соат ўтар ўтмас асаблари бузилиб бақириб уршишга тушади шу жумладан мен ҳам аёлим ҳам шундай. Аёлимни черепной давленияси бор сал асабийлашса боши қаттиқ оғриб қолади. Докторлар билан гаплашганда гинекологик тарафдан соғ эканлигини яъни туғишда хавф йўқлигини лекин асаб тизими яхши эмаслигини хомила даврида асабийлашиш мумкин эмаслигини акс холда болага таъсир қилиб у ҳам черепной давления билан туғилиши ёки асаб тизимида бирор ўзгариш билан туғилиш хавфи борлигини айтишди. Бу шўх ва кўп касал бўлиб турадиган болалар билан асабийлашмасдан иложи йўқ. Буни устига хотинимнинг ота-онаси 5 йилда учта туғиб соғлигингни йўқотдинг бошқа туғма дейишибди. Ўзимни онам ўзингизга қаранг дедилар отам эса қиз бўлса туғманг дебдилар бунга сабаб қизларни ёмон кўриш эмас балки икки опамнинг турмуши нотинчлиги буларни ўйлаб отам кечаси ухлай олмайдиган бўлиб қолганлар.
Ўғлим жиддий дардга чалиниб Оллохнинг ўзи шифо бериб соғайиб кетди лекин асорати қолган. Бу кассал билан оғриган болаларнинг 10 дан бири тирик қолиши мумкин у ҳам доимий шифокор кўригида бўлиши керак дейишган эди доктролар. Оллохга шукурки ўғлим соғайиб кетди. Ўша пайтларда уйдан қўнғироқ бўлса ўғлим оғирлашиб қолдими деб юрагим орқага тортиб кетар эди.
Бир томондан Оллоҳ берган фарзанддан воз кечким келмайди иккинчи тарафдан аёлимнинг соғлиги яхши эмаслиги, яна соғлом бола туғилмаслик хавфи борлиги Мени қаттиқ ташвишга солган.
Нима қилишни ҳам билмай қолдим. Маслахатингизга мухтожман.