Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намозга турганда оғизни қимирлатиб, овозни чиқариб ният қилиш қандай амал?
Ваалайкум ассалом! Мутааххир уламолар мустаҳаб деганлар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан овоз чиқариб ният қилиш ривоят қилинмаган. Валлоҳу аълам.