Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғил фарзандни Суннатга муофиқ "қўлини ҳалоллаш" ва УЗД текшируви

00:00 / 15.06.2009 | eski savollar | 4067
Хурматли Шайх Хазратлари. Сизга жуда муҳим икки саволим бор эди.1. О'г'ил фарзандни "қо'лини ҳалоллаш" (суннат қилдириш) тоқ ёшда қилинади деб эшитган эдим. О'г'лим 4 ёшда. 5 ёш бо'лишини кутиш керакми ёки бу шунчаки о'збекларни ирими-ми?2. Ҳомила УЗД текширувида ақлан ва жисмонан носог'лом деб аниқланса ва бу қон таҳлилида тасдиқланса нима қилиш лозим? Аллоҳ рози бо'лсин!!! Жавобларингиз учун олдиндан катта рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гап асоссиз гап. Бу борада фиқҳ китобларимизда жумладан қуйидаги жумлалар келган:“Хатна шофеъий ва ҳанбалийлар наздида вожиб, ҳанафий ва моликийлар наздида суннатдир. Бола туғилганига етти кун ўтгандан бошлаб хатна қилинса бўлаверади деган уламолар ҳам бор.”2. Бу саволга жавоб тарийқасида “Ислом олами робитаси” қошидаги “Ислом фиқҳи академияси” қарорини тақдим қилишга ижозат бергайсиз.АЙБЛИ ҲОЛДАГИ ҲОМИЛАНИ ТУШИРИБ ЮБОРИШ ҲАҚИДААллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1410 ҳ.с. 15 - 22 Ражаб (1990 йил, 10 – 17 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:Агар ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлган бўлса, уни тушириб юбориш жоиз эмас. Тиббий ташхийс унинг айбли яралганини қайд этган бўлса ҳам. Фақатгина ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ ҳомилани қолишида онанинг ҳаётига муқаррар хатар борлигига қарор қилсагина, уни тушириб юбориш жоиз. Бунда икки зарардан каттасини даф қилиш бор.Агар ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ жиҳозлар ва таҳлил йўллари ила ҳомиланинг хатарли айблари борлигини, уни даволаб бўлмаслигини, у ўз вақтида туғилса ҳаёти ёмон бўлиши, ўзига ҳам ота-онасига дарду алам бўлиши аниқласагина, ота-онанинг талаби асосида уни тушириб юбориш жоиз бўлади.Мажлис бу қарорни қабул қилар экан, табиб ва ота-оналарга бу масалада Аллоҳга тақво қилишни ва бу ишда аниқлик билан ҳаракат қилишни тавсия қилади.Тавфиқ берувчи Аллоҳнинг Ўзидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat