Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мухлисларингиздан саволлар

00:00 / 26.06.2008 | eski savollar | 7099

Ассалому алайкум! Хурматли ва фазилатли Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари. Сизга Аллохдан тинчлик омонлик сўрайман. Мен Алижонов Жасурбек 1977 йилда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Дардоқ қишлоғида таваллуд топганман ва шу ерда истеъқомат қиламан. Мен сизни хамма китоб ва тасвирий ва овозли дискларингизни ихлос билан кўриб, эшитиб, ўқиб, уйимдаги кичкина шахсий кутубхонамни бойитиб бормоқдаман. Сизни китобларингизни ва тасвирий ва овозли дискларингизни танишларимга ва қишлоғимиздаги ва қўшни қишлоғимиздаги Отин ойи опаларимизга тавсия қилиб келмоқдаман. Шу опаларимиздан бир неча саволлар тушган эди ижозат берсангиз саволлар билан таништирсам. Аввалам бор савол беришда хатога йўл қўйган бўлсам узримни қабул қилгайсиз. 1. Аёл киши узун сочини бир қанчага қисқартирса ёки мутлоқа қисқа қилиб кесиб олса бўладими? чунки сочни ювгандан кейин курутиш вактида бош огриб колади. Ғуслда ўрилган соч бўлса сув остига етказиш кифоя, ўрилмаган бўлсачи? Хаммасани ювадими? Шариятимизда ушбу масала хақида қандай кўрсатмалар бор.
2.Аёл киши эркак кишидан дарс олса бўладими? Шариятда шу масала тўғрисида қандай кўрсатмалар борлигини билмоқчи эдик. Мен диним учун керакли бўлган илмларни эркак кишидан (чунки соф ақида асосидаги илмли аёллар йўқлиги сабабли) олмоқчи эдим лекин хўжайинимга айтсам рози бўлмайди, лекин илм олишни жуда-жуда хохлайман хўжайинимга айтмасдан илм олсам бўладими? Шариатимизда бундай масалаларга қандай кўрсатмалар бор?
3. Мушкул кушод тўғрисидаги саволга жавобингизни ўқиб ҳақиқатни билиб олдик лекин билмаган хозирги кунда отинчалик қилаётган илмли аёлга ушбу жавобингизни кўрсатдим “шу иш шариятимизда йўқ экан” десам. “мен буни қабул қилаолмайман бу ишни ота боболаримиз қилган мен хам қиламан ва фарзандларимга хам ўргатаман” деб мен билан муомала қилмай қўйди. Шу ишимдан кўнглим хижл тўғри қилдиммикан?
4. Аёл киши ўз уйидан Онасини ёки бошқа қариндошларни уйига бориш учун мошинага чиқиб боради. Шу ерларга боришда ўзи ёлғиз борса хам бўладими? Бир опамиз “фарзандингизни олиб юрганингиз маъқул” дейди. Шариятимизда шунга ўхшаш масалаларда қандай кўрсатмалар бор?
5.Андижон шахридаги масжид имом домласи жумъа намозида бир саволга шундай жавоб беришибди: Савол кўп қаватли уйда яшовчи икки хўжаликли оила яъни қайна ва келин бир квартирада туришади келин болали, ғусл лозим бўлганда жунуб холатида болани эмизса бўладими? Домлани Жавоби қуйдагича бўлибди: Ха эмизса бўлади фақат кўксини ювуб олса бўлаверади. Бизни билишимизча болани жунуб холатида эмизса ақли ноқис ва бошқа томонлама салби таъсири бор деб эшитган эдик. Сизга саволимиз куйдагича шу масалада ойдинлик киритиб берсангиз яъни шариятимиздаги кўрсатмаларни бизларга билдирсангиз.
6.Бир опамизнинг оёқ бармоқларидан бири касаланган духтирлар сув текизманг дейишибди агар тахорат қилмоқчи бўлсангиз лак бўёғи билан тиндағини устига суртиб тахорат қилишингиз мумкин дебди, У опамизнинг кўнгли таскин топмасдан шариятимизнинг хукмини билмоқчи. саволларимизга жвоб берганингиз учун олдиндан рахмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ва алайкум ассалом! 1. Аёл киши сочини эркакларникига ўхшатмаслиги керак. Агар сиз айтганга ўхшаш узр ила маълум миқдорда қисқартмоқчи бўлса, эрининг розилиги билан қилиш лозим. Соч ўрилмаган бўлса, ҳаммасини ювадими деган саволга уламолар икки хил жавоб берганлар.
2. - Аёл киши эркакдан шариат қоидаалрига риоя қилган ҳолда, иккиси ёлғиз қолмай, кўпчилик ичида ва эҳтишом ила турган ҳолда дарс олса бўлади. Агар талаб қилинадиган илм фарзи айн бўлса ва эр ўзи таълим бера олмаса, аёлига устоз топиши керак. Илм фарзи кифоя бўлса, хотин эрнинг гапига кириши керак.
3. - Қилган ишингиз жуда ҳам тўғри. Мазкура аёл отинча эмас экан. Илми йўқ одам муслималарнинг бошини айлантирмаслиги керак.
4. - Опангизнинг гапи тўғри.
5. - Болани жунуб ҳолда эмизмаслик доимо тақво ва фазийлатли амал сифатида мақтаб келинган. Аммо ўша ҳолатда эмизиб бўлмайди деган фатво йўқ. Сизнинг ушбу саволингизни ўқигандан кейин ҳам, бу ҳақда фатво бормикан дея узоқ ахтардим ва топа олмадим. Жунуб одам оғзи ва бурнини чайиб ташлаб овқат еса, сув ёки чой ичса бўлаверади. Шунинг учун мазкур домланинг гапи тўғри бўлади. Аммо яхши ният билан болани жунуб ҳолда эмизмасликка ҳаракат қилиш афзал.
6. - Сув текизиш дардни зиёда қилса ёки тузалишини ортга срудиган бўлса, ўша ерни ювмай, масҳ тортиб қўйилаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat