Ассалому алайкум! Аввалида узр сўрайман. Савиясиз саволни берганларни хақорат қилиб қўймадикми? Ахир масжидга бормаса, китоб ўқимаса, билим ёки сиз айтган савияни қайдан олсин? Кун бўйи инетда ўтирган шундай ёшларга меҳнатингизни аяманглар. Зора шу орқали билимга эга бўлишса ва савияси ошса. Кўнглингизни оғритиб қўйган бўлсам яна бир бор узр сўрайман. Устоз
Ва алайкум ассалом! Биз меҳнатимизни аямай, Аллоҳ қодир қилганича саволарга жавоб беришга ҳаракат қилаяпмиз. Сиз назарда тутаётган саволда китоб ўқишга, ёки ҳеч бўлмаганида “Излаш хизмати”дан фойланишга тарғиб қилинмоқда. Валлоҳу аълам!