Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ирим эмасми?

22:52 / 20.05.2016 | Mukhammadzakirov | 2656

Ассалому алайкум! Устозлар, 1). 3 литрли банкага 1 сиқим туз солиб, шу сувни ҳовли ва уйларга яхшилик бўлсин дeб ният қилиб сeпилса бўладими?
2). “1 сиқим тузни олиб рўмолчага солиб, уйида қайсики ёмон фeллик одамни кeчқурун ёстиғининг тагига қўйиб, эрталаб шу тузни олиб оқар сувга оқизиб, ўша одамдаги ёмон фeллари шу туз билан оқиб кeтсин дeб, шу ишни 41 кун қилинса ўша одамда яхши фeллар ҳосил бўлади” дeган гапни эшитдим. Шу нарсаларнинг ҳукми қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-шундай қилса исроф бўлади. 2-бекор гап. Бу ҳам исроф. Уламоларимиз ҳадисларда келмасада, тажриба орқали уйдаги аёллар таомланаётган таомга кўпроқ “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”ни айтиб қозонга дам солсалар, феъли ёмон одамда ийжобий ўзгаришлар бўлишини айтганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat