Ассалому алайкум! Мен кеча бир дўстим билан бахслашиб қолдим. Унинг айтишича динимизда қасос олса бўлар эмиш. Лекин мен қасос олиш мумкин эмаслигини айтдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қасос олиш шаръий қози орқали амалга оширилади. Ҳар ким ўзича қасос ололмайди. Ўзича қилса, жиноят ва катта гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!