Ассалом алайкум! Намоз ўқишни бошлаганимга 2 ой бўлди. Менга ҳали ҳеч ким зам сура қайси эканлигини айтишмаган, ўз билганим бўйича "Ихлос сураси" ни зам сура деб ўқидим. Бу тўғрими ёки зам сура умуман бошқа сурами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин, саодатли ҳаёт насиб қилсин. Зам сура дегани “Фотиҳа”га, яъни “Алҳамду”га бирорта билган сурасини қўшиб ўқиш деганидир. “Ихлос” сураси ҳам қўшиб ўқилаверадиган суралардан. Намоз адо бўлади. Валлоҳу аълам!