Ассалому алайкум! Мeн ҳозир Тошкeнтда институтда ўқийман. Лeкин ҳар ҳафта Самарқандга бориб кeламан. Шу сабабли мeн мусофир бўламанми? Ёки 4 йил ўқишим аниқ бўлганлиги учун муқим бўламанми?
Ва алайкум ассалом! Баъзи уламолар сиз кабиларни муқим бўлади деб ҳукм қилганлар. Лекин жумҳур уламоларнинг наздларида сиз мусофир ҳисобланасиз. Шунинг учун имомгарчиликка ўтишда эҳтиёт бўлганингиз афзал. Валлоҳу аълам!