Ассалому алайкум! Раҳматли Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ ишларини давом эттираётганингиз учун катта раҳмат. Ҳар куни телеграмдаги канални ўқиб жуда керакли маълумотларни оляпмиз. Саволим : етим ҳақини ейиш деган сўзни эшитсам ғалати бўлиб кетаман. Отаси вафот этган бир йигит манга ёқиш учун совға қилиб шоколад олиб келарди. Шу нарса етим ҳаққини ейишга кирмайдими? Ҳозир у билан гаплашмиман, ўша шоколадни ҳаққини тўлаб беришим керакми? Ота ёки онаси бўлмаса вояга етган одам хам етим ҳисобланадими? Раҳмат катта. Вақтингизни олганим учун узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Балоғат ёшига етганидан кейин етим ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!