Ассалому алайкум!
Ижод аҳли, хусусан шоир ва ёзувчилар борасида динимизда ҳукм қандай? "Қуръони Карим"нинг "Шуаро" сурасида шоирлар ҳақида қуйидаги оятлар бор:
"224. Шоирларга йўлдан озганлар эргашур.
225-226. Уларнинг (Сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни ўзларига ёқиб қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?!
И з о ҳ. Бу оятлар барча замонлардаги Аллоҳдан қўрқмайдиган, устларидаги ҳокимият — сиёсат ўзгариши билан ёзаётган мавзулари, қаҳрамонлари ҳам ўзгариб кетаверадиган, ўзгаларга тўғрилик, эзгулик ҳақида лоф уриб, ўзлари нопок йўллардан юрадиган маддоҳ қаламкашлар ва ўзларининг бор илҳом-истеъдодларини маъшуқаларининг таъриф-тавсифларига сарф қиладиган назмбозлар ҳақидадир. Лекин иймонли, эзгу амаллар қиладиган ва доим Аллоҳни йодда тутадиган шоирлар бундан мустасно эканлиги тўғрисида қуйидаги ояти каримада айтиб ўтилади, Яна бу хусусда пайғамбар алайҳис-саломдан ҳам кўп ҳадислар ривоят қилинган. Шулардан бири мана бу ҳадисдир. Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб пайғамбар алайҳис-саломга, Аллоҳ таоло шоирлар ҳақида айтган бу сўзлардан кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади, деганларида ҳазрат шундай жавоб берганлар: «Мўмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили (яъни қалами) билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилур. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткирроқдир».
227. Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни йодда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом зафар топгач) ғолиб бўлган кишилар (яъни шоирлар йўлдан оздиргувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар. (Шайх Алауддин Мансур таржимаси)"
Савол:
Унда ижодкорорасидан насрнинг фантастика, мистика жанрларида ижод қилаётганлар гуноҳкор саналадими? Ахир улардаги воқеалар асосан тўқима, ва ёлғон бўладику?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ўзинингиз келтирган изоҳда жавоб турибдику. Валлоҳу аълам!