Муҳтарам Шайх жаноблари, мен илм ўрганиш мақсадида вақтинча хориж мамлакатида яшайман, она Ватанимизда олийгоҳда ўқитувчилик қиламан. Сиздан сўрамоқчи бўлганим шуки, ўз ватанимда ишлаб топаётган маошим оиламни боқишга етмаётган бўлса, хорижга чиқиб номусулмон давлатда ишлаб ризқ топиш иштиёқи мол-мулкка бўлган хирс, ношукрлик ёки нафси бадликка кирадими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!