Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ажрашганда бола нафақаси

23:00 / 22 январь | Мухаммад | 309

Ассалому алайкум! Уч йил олдин ажрашганман. Олдинги турмушимдан бир нафар қизим бор, хозир 4 ёшда, ажрашганимизда фарзанд учун деб, собиқ аёлимга машинани қолдирганман. Уч ёшгача бола таъминотини қилдим. Хозир қизимнинг онаси болага хар ойда пул (нафақа) тўлаб туришимни сўрамоқда. Шариат бўйича мен болага хар ойда нафақа тўлаб боришга мажбурманми, агарда шундай бўлса қачонгача мажбурман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзанднинг нафақаси отанинг зиммасидаги вожибдир. Нафақага озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим ҳамда фарзанд учун зарурий бўлган барча ҳаражатлар киради. Унинг миқдори шу эҳтиёжларга яраша бўлиши лозим. Ўғил фарзандни то балоғатга етгунича, қиз фарзандни эса турмушга чиққунича нафақа билан таъминлаш отанинг зиммасидадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat