Ассалому алайкум! Онам тарафдан қариндошлар аксарияти динга мувофиқ хаёт кечиришмайди, ораларида "биз атеистмиз" дейдиганлари хам бор Астагфуриллах. Қариндошлар йиғилса албатта спиртли ичимлик ичилади. Мен бу даврада ўтирмасликка харакат қиламан, бошка хоналарга чикиб кетаман, лекин озгина бўлса хам бир столда ўтириб қолишга тўғри келади, уларга "ароқ учун бу ерда ўтирмайман" деса фанатикга чиқаришади. Уларга умуман насихат қилиб бўлмайди, ахмоққа чиқаришади, энг юмшоқ реакция - эшитишмайди. Саволим: 1. Қариндошларнинг атеистлари билан умуман алоқа қилмасликка хаққим борми? 2. Қариндошлар йиғилганда ароқ ичишлари сабабли бормасам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ғайридинлар билан силаи раҳм қилиш вожиб эмас. Динни мазаҳ қилишаётган бўлса ундайлар билан ўтирманг. Валлоҳу аълам!