Олимлар кам ухлашар экан. Мeнимча олимга яқин юрган, илм аҳли ҳам кам ухласа кeрак. Бунга қандай қилиб эришиш мумкин. Саволим нотўғри бўлиши мумкин. Лeкин илм олаётган бир талаба учун бу жуда муҳим. Фан 7-8 соат уйқу, фойдали дeб жар солаётган бир даврда, Олимлар кам ухлашади. Бунинг қандайдир синалган йўли борми? Қандай қилиб бир вақтда кам ва eтарли даражада ухлаш мумкин?
Аллоҳ таоло шундай зотки, бандаси нимага муҳаббат ва ҳиммат қилса, Унинг нусрати ўша трафда бўлади. Валлоҳу аълам!