Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Кореядан берилган саволда шундай дейилган “Шартномада компаниядан бошқа жойда ишлаш мумкин эмаслиги, лекин биз нафснинг кўйига кириб, ҳар замонда компаниядан бошқа жойга чиқиб ишлаб келаябмиз. Шу ишимиз билан ваъдасига хилоф қилиб, мунофиқ бўлиб қолмаябмизми” деган. Жавобда марҳум Устозимиз “ваъдага хилоф қилманглар” деганлар. Бизга шунинг ўзи кифоя қилади. Баъзи дўстларимиз “биз якшанба куни чиқиб ишлаймизку. Шуни аниқ қилиб сўраб беринг” дейишди. Иш жойимиздан бошқа жойда ишлаш мобайнида бизни ушлаб олишса жарима тўлатади. Чунки шартномада бошқа жойда ишлаш мумкин эмас. Ўша ишни шаръан жоиз ёки жоиз эмаслигини билиб беришимни илтимос қилишди. Сиздай устозларни бизларга қолдириб кетган Ҳазратимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Дуоларда эслаб турингизлар.
Ва алайкум ассалом! Устозимизнинг “ваъдага хилоф қилманглар” деган гаплари кифоя қилсин. Валлоҳу аълам!