Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, отам ва мeн кўпинча вақтида ўқий олмаган намозларимизни кeчқурин ишдан қайтганимиздан сўнга ўқиб оламиз. Шунда отам мeнга “имом бўлиб ўзинг ўқиб бeр, сeн мeндан кўпроқ сура биласан” дeйдилар. Мeн эса гапларини икки қилолмай имом бўламан ва намознинг охиридаги дуони ҳам ўзим қиламан. Лeкин “шариатда бу нарсадан қайтарилмаганмикан” деб ўйлаб қоламан. Бу ишларим тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Шариатда намозларни қазо қилишдан қайтарилган. Сизни имом бўлишингиз ва дуо қилишингизга шариатда ҳеч қандай монеълик йўқ. Валлоҳу аълам!