Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам суралар.

00:25 / 12.01.2023 | Umar | 3385

Ассалому алайкум! Намозда зам сураларни кетма-кетликда ўқийман. Яъни бир зам сура қилсам биринчи ракатда, иккинчи ракатда ундан юқоридаги сурани эмас у сурадан кейин келган сурани ўқийман. Яъни қуръондаги суралар тартиби бўйича. Аммо бундай ўқишимда қиёмда иккиланиб туриб қоламан. Қайси сурани ўқидим? Қайси сурани ўқиман? Деб. Тезда аввал ўқиганимни эсласам ҳам ундан кейин келган сурада ўйланаман. Хуллас шу ўйланишлар бир мартта субҳанъАллоҳни айтиш вақтидан узайиб кетябди. Саволим шуки: шунақа тартибда ўқиш шартми? Гуноҳ бўладими бунақа қуръондаги тартибда ўқимасам? Пайғамбаримиз ёки салафи-солиҳлар шундай тартибда ўқиганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони карим оятларини мусҳафдаги кетма-кетликда ўқиш керак. Бунга хилоф қилиш макруҳ. Намозда уч тасбеҳ миқдорича ўйланиб-иккиланиб туриб қолиш саждаи саҳвни лозим қилади. Бунинг олдини олиш учун намозга киришдан аввал қайси сураларни ўқишингизни режа қилиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat