Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, таҳорат қилганда бурунда зираги бўлган аёл зирагини қимирлатиб сув eтказса кифоями? Ёки уни бутунлай eчиб таҳорат олган афзалми? Қулоқлардаги зиракларчи?
Ва алайкум ассалом! Бурнидаги зирагининг остига сув етказиши шарт. Қимирлатса сув етмайдиган ҳолатда бўлса, ечиб ювади. Қулоқлардаги зираклар, қўлдаги узуклар ҳам шундай. Валлоҳу аълам!