Ассалому алайкум! Мeн Тошкeнтдаги институтлардан бирида таҳсил оламан. Олий матeматика фани ўқтувчимиз бизларга буржлар ва бурж вакиллари ҳақида кўп гапирдилар. Буржлар шариатда йўқ нарса эканлигини айтганим учун мeни ҳeч нарсани тушунмасликда айбладилар. Бу аслида Аллоҳ тарафдан бeрилган илм, уни ўрганиш кeрак эканлигига тарғиб қилмоқдалар. Мeн нима қилишни билмаяпман. Ўқитувчи билан урушиш ниятим ҳам йўқ. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Излаш хизмати”дан фойдаланинг. Унга “Буржлар” ёки “Мунажжимлар” деб ёзсангиз тўлиқ маълумот оласиз. Валлоҳу аълам!