Ассалому алайкум! Суннат намозини уйда ўқиган яхши деб эшитганман. Шу савол берилганда Шайх Ҳазратлари(раҳимаҳуллоҳ) “масжидда ўқиган яхши” деб, сабабини ёзмабдилар. Ёки ёзилган бўлса тополмадим. Агар нотўғри савол ёзган бўлсам узр.
Ва алайкум ассалом! Инсон суннатни ўқиганидан кейин баъзи ишларга чалғиб қолиши мумкин. Хусусан фарздан кейинги бўлган суннатларни уйда ўқимоқчи бўлса, қолиб кетиши ҳам мумкин. Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг жавоблари ҳозирги кун ва ҳолатларни эътиборидан айтилган. Валлоҳу аълам!