- Ва алайкум ассалом! Кийим намозга яроқли бўлиши учун бир неча вожиблари бор.
1). Баданини рангини кўрсатиб турадиган даражада юпқа бўлмаслиги.
2). Баданини сифатлаб берадиган даражада тор бўлмаслиги.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ، وَنِسَاءٌ كَاسِيَاتٌ عَارِيَاتٌ مُمِيلَاتٌ مَائِلَاتٌ رُءُوسُهُنَّ كَأَسْنِمَةِ الْبُخْتِ الْمَائِلَةِ، لَا يَدْخُلْنَ الْجَنَّةَ وَلَا يَجِدْنَ رِيحَهَا، وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ كَذَا وَكَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
3). Бошқа дин вакилларини диний либоси бўлмаслиги.
4). Шунингдек фосиқ фожираларни урфда киядиган кийимлари бўлмаслиги. Аёлларга одатда эркаклар киядиган кийимни киймаслиги.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَ يَلْبَسُ لِبْسَةَ الْمَرْأَةِ، وَالْمَرْأَةَ تَلْبَسُ لِبْسَةَ الرَّجُلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
5). Авратини беркитадиган даражада бўлишлигидир. Валлоҳу аълам!