Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кексайганда ўзига ақиқа қилиш ҳжақида

00:00 / 24.06.2009 | eski savollar | 2808
Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари! Яқинда мен қизиқ бир ҳолатга гувоҳ бо'лдим. Гап шундаки, қариндошларимиздан ёшлари 70 га бориб қолган бир отахон о'зларига ва кампирларига ақиқа маросими қилишларини айтдилар. Сабаби, уларга о'з вақтида бу маросим қилинмаган эмиш. Отахоннинг устозлари ҳам бундан 25-30 йиллар муқаддам ана шундай қилган эканлар ва айтган эканларки, "бу суннат амал, уни қачон бо'лса ҳам албатта бажариш керак, ёшнинг аҳамияти ё'қ". Қариндошларда ба'зилари бу маросим(то'й)га "Бу ҳам бир эҳсонда, келганлар еб-ичиб, дуо қилиб кетадилар", дея бордилар. Ба'зилари эса: "Ё'қ, биз олдин бунақа то'йни эшитмаганмиз, янгилик чиқарманглар!" – деб, бормадилар. Хуллас, та'бир жоиз бо'лса, янги ихтилофча келиб чиқди. Мен буни эшитиб о'йланиб қолдим. Чунки, бунгача бундай гапни эшитмаган ва бундай ҳолатни ко'рмаган эдим. То'г'ри, ақиқа суннат амал – гап ё'қ. Аммо уни қариганда ҳам о'тказиш... қалай бо'ларкин? Илтимос, шу масалага ойдинлик киритсангиз.Сизга олдиндан ташаккурлар! Аллоҳ рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ёшлигида ақийқа қилинмаган одамнинг ақийқаси ҳақида уламолар турли фатво берганлар. Отаси ақийиқа қилмаган одам ўзига ақийқа қилишини Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтганлар. Уламолар ихтилоф қилган масалада икки тараф ҳам бир хил бўлади. Яъни, ўша ишни қилиш ҳам қилмаслик ҳам бари бир.

Топ рейтинг www.uz Openstat