Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

14:51 / 06.01.2023 | Рустам | 902

Ассалому алайкум! Молим нисобга етмаган лекин роббимиз Аллоҳ тарафига бир қадам қўйсак Аллоҳ биз тарафимизга ўн қадам қўйишини хисобга олиб Аллоҳга қурбонлик қилиш учун бир қўзи сотиб олдим. Аллоҳ баракасини бериб тез семириб кетди. Қурбонликка эса хали ярим йил бор. Мен бу қўчқорни сотиб кичикроғидан қурбонлик учун икита олиб боқсам ўсиб семиришига вақт бемалол. Савол шуки шу ишим дурустми. Қурбонликларни мархум отам, хозирда хаёт онамнинг номларидан сўйсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Дуруст.

Савол: Нисоб эгаси бўлмаган киши уйида боқилаётган қўйини қурбонлик қиламан деб ният қилди. Қурбонлик кунлари келишидан аввал эҳтиёж юзасидан қўйни сотишга тўғри келиб қолса, қўйни сота оладими?
Жавоб: Қўй эгаси бой бўлса ҳам, фақир бўлса ҳам уни қурбонлик қиламан деб ният қилган бўлса, қурбонлик қилиши шарт эмас. Агар алмаштирмоқчи ёки сотиб ўрнига яхшиламоқчи бўлса ёки пулини ишлатмоқчи бўлса бу ҳам жоиз. (Роддул-мухтор).

«فَلَوْ كَانَتْ فِي مِلْكِهِ، فَنَوَى أَنْ يُضَحِّيَ بِهَا، أَوْ اشْتَرَاهَا وَلَمْ يَنْوِ الْأُضْحِيَّةَ وَقْتَ الشِّرَاءِ، ثُمَّ نَوَى بَعْدَ ذَلِكَ، لَا يَجِبُ».


Шунингдек жонворни сотиб олаётган вақтда ҳам қурбонликни ният қилмаса, сотиб олганидан кейин қурбонлик қилишни ният қилса, зиммасига қурбонлик қилиш лозим бўлмайди. Лекин нисоб эгаси бўлмаган киши зиммасига қурбонлик вожиб бўлмасидан туриб, қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ниятида ҳайвон сотиб олса, ўша ҳайвонни қурбонлик қилиш зиммасига вожиб бўлади. (Роддул-мухтор).

«لِأَنَّ شِرَاءَهُ لَهَا، يَجْرِي مَجْرَى الْإِيجَابِ، وَهُوَ النَّذْرُ بِالتَّضْحِيَةِ عُرْفًا، كَمَا فِي الْبَدَائِعِ».


“Роддул мухтор”нинг “наҳр кунларида сотиб олса” иборасидан, у кунлардан аввал қурбонлик қилиш ниятида ҳайвон сотиб олса, зиммасига қурбонлик вожиб эмас, алмаштирса ҳам, сотса ҳам, сотиб пулини ўз ихтиёжларига ишлатса ҳам бўлади – деган нарса келиб чиқади.

«بِقَوْلِهِ «شَرَاهَا لَهَا أَيَّامَ النَّحْرِ»، وَظَاهِرُهُ أَنَّهُ لَوْ شَرَاهَا لَهَا قَبْلَهَا، لَا تَجِبُ»


“Фатавои дорул улм”нинг “Азизул фатава” номли китобида: “Агар фақир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ниятида жонлиқ сотиб олса, қурбонлик қилиши лозим бўлади. лекин қурбонлик кунларидан аввал сотиб олган бўлса, фақир ҳам бой ҳам уни алмаштириш жоиз”.

2). Савол: Вафот этган киши тарафидан қурбонлик қилиш афзалми ёки садақа қилиш?

Жавоб: Қурбонлик кунларида вафот этган киши тарафидан қурбонлик қилишнинг савоби улуғдир. Чунки садақа қилишда молни сарфлаш қурбонлик қилишда эса молни сарфлаш билан бирга жонни фидо қилиш ҳам бордир. Хулосатул фатаво китобида “Қурбонлик кунларида ўн дирҳамга қурбонлик сотиб олиш ўн минг дирҳамни садақа қилишдан афзалдир.Чунки қон оқизиш ила ҳосил бўладиган қурбат садақа билан ҳосил бўлмайди.

3). Савол: Аёл киши тарафидан эри қурбонлик қилса бўладими?

Жавоб: Аёл киши нисоб эгаси бўлса зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. У ўз пулидан қурбонлик қилади. Агар нақд пули бўлмаса эри ёки бошқалардан олиб ёки тақинчоқларидан сотиб қурбонлик қилади. Ёки эр аёлнинг ижозати билан унинг тарафидан қурбонлик қилади. Агар эр аёлининг номидан қурбонлик қилишга ижозат олмаса ёки уни ҳабардор қилмасдан сўйиб юборса аёлнинг қурбонлиги адо бўлмайди. Фатавойи Оламгирияда “Кишининг зиммасига балоғатга етган фарзандлари ва аёли тарафидан қурбонлик қилиши вожиб эмас. Лекин ижозат берсалар жоиз” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat