Ассалому алайкум! 1). Хонадошимнинг ёши 26 да у яқинда намозни бошлади. Сано дуоси, “Фотиҳа”, “Ихлос” ва “Кавсар” сураларини ёд олди. Мен билан бирга рукуъ ва саждаларни адо қилиб намоз ўқияпмиз. Шу билан бирга имкон даражасида ёд олишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Шу ишимиз жоизми ёки тўлиқ ёд олишни тамомлаб бошлагани маъқулми?
2) Россия, город Санкт-Петербург, проспект Косыгина 21-дом 1-корпус. Ушбу манзилда шайх Ҳазратлари(раҳимаҳуллоҳ)нинг китобларини кўрдим. Китобга “Ўзбекистон “Ҳилол нашр” нашриёти манзили ёзилган, аммо голограммаси йўқ ва китобдаги ранглар кўчирмага ўхшайди. Балки мен адашгандирман. Бу манзилда нашриётнинг диллери борми?
Ва алайкум ассалом! 1-Намознинг фарзи адо бўлиши учун битта сура ҳам кифоя қилади. Намозни ўқийвериш керак. 2-Сиз айтган манзилда бизнинг филиалимиз йўқ. Валлоҳу аълам!