Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дарсга келмаган ва назоратдан ўтолмаган ўқувчига баҳо қўйиш

23:09 / 25.12.2022 | Abror | 466

Ассалому алайкум! Мен мактабда 11-синф ўқувчиларига информатика фанидан дарс ўтаман. 11-синф битирувчи синф бўлганлиги учун дарс вақтида ўқув марказларга тайёрланишга кетади. Мени дарсимга қатнашмайди. Мен агар уларни журналда йўқ қилсам бир кунда 7, 8 та йўқ қўйишим керак. Бундай қилсам маъмурят қўймайди. Дарсга келмаганлиги учун назоратлардан ўтолмайди. Баҳо қўймайин десам ўқувчилар таълим олишга бораяпди, мактабда бу билимни ололмайди, баҳо қўяйин десам дарсда йўқ. Дарсдан кейин боринглар десам репититор устозинг вақти йўқ экан. Илтимос маслаҳатингизга муҳтожман. Бундай ҳол жуда кўп мактабларда кузатилади.  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар сизни фанингизни билса, имтиҳон қилиб кейин баҳо қўйишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat