Ассалому алайкум! Хотинимга менинг қариндошларимдан кимлар маҳрам бўлади? Укам, акам, тоғам ва амаким номаҳрам бўлишини биламан. Бундан бошқа кимлар маҳрам бўлади ва кимлар номаҳрам бўлади?
Ва алайкум ассалом! Сизнинг қариндошларингиздан отангиз, бобонгиз фарзандларингиздан ўғилларингиз, гарчи бошқа хотинингиздан бўлса ҳам. Набираларингиз. Булардан бошқалари номаҳрам ҳисобланади. Валлоҳу аълам!