Ассалому алайкум! Мен бир аёлни никоҳимга олиш ниятидаман. Лекин, аёлнинг ўзидан сўраганимда, биринчи оиласи талоқ берганлигини эсламади. Қонуний уч йил олдин ажрашган ва шу вақтгача эркак хатто бир фарзанди ҳолидан хабар олмаган. Устозлар, шу аёлни никоҳимга олишим мумкинми? Уларнинг никоҳи сақланиб қолган бўлиши мумкин деган гумондаман.
– Ва алайкум ассалом! Модомики талоқ олгани аниқ эмас экан унга уйланишингиз мумкин эмас. Аниқлаб, кейин унга қараб иш қилинг. Валлоҳу аълам!