Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос

12:30 / 03.10.2020 | Dildora | 961

Ассалому алайкум! Мен яна сизлани безовта қиламан ва бундан узр сўрайман. Қайнонамнинг мероси масаласида сизларга мурожаат қилган эдим ва бунга жавобан овсиним иккаламизнинг ҳаққимиз ёқлигин билдим. Мен қайнонамнинг зирагини қайтариб бердим энди овсиним ҳам қайнонамнинг узугини қайтариб бериши керакми. Қайнопаларимиз ўзлари рози бўлиб беришган ва бу узукда ўғилларининг ҳам ҳаққи борми бор бўлса узук қолаверсинми? Бу биринчи саволим. 2 саволим мен кенжа келинман шу уйда қоламан рўзғоримдаги шу кунгача ишлатиб юрган идиш товоқ гилам корпаларни ҳам ишлатишга ҳаққим йўқми? 3 қайнонамнинг сандиғидаги латта- путта нарсалари ва ўзининг шахсий кийимларини 5та фарзанди ўртасида тақсимлашимиз керакми бу ишни ким бажариши керак ва ўғилларига теккан нарсани мен ва овсиним ишлатиши керакми? 4Қайнонамнинг кийимларини хўжайнимнинг аммалари мен овсиним ва 3 қайнопам орасида тақсимлаган эди энди мен ва овсиним бу кийимларни ҳам қайтариб берайликми? Илтимос шу 4та саволимга аниқ жавоб берингизлар овсиним иккаламиз билиб билмай айбдор бўлиб қолмайлик, қайнопаларимиз бироз динимиз ва шариатимиздаги қонун-қоидалардан бехабарроқ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало маййитнинг ҳамма мероси бир жойга тўпланилади, ҳисоблаб чиқилиб, шариатга мувофиқ қилиб меросхўрлар орасида тақсимланиши керак. Ҳиссалари аниқлангач улар ҳаммаси келишиб сизга ҳадя қилишлари мумкин ёки бирорта арзимас нарсани олиб бўлса ҳам “менга мерос керак эмас” деб чиқиб кетишлари ҳам мумкин. Ҳатто дастрўмолчаси ҳам қолмасдан ҳисобланиши керак. Тарқатиб юборилган кийимлар ҳамма меросхўрлар томонидан ҳадя дейилинса ҳадя бўлиб кетаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat