Ассалому алайкум! Сочимнинг оқлари 15-20% атрофида, тахминан. Сочда оқни кўп бўлиши яхши эмас экан. Мeн сочимни бўяш учун Ўзбeкистондан осон топса бўладиган қайси воситадан фойдаланишим мумкин? Қора ҳина табиий эмас экан. Эшитишимча унга ранг қўшиларкан. Қизил ҳинага бўясам одамлар кулишади. Ўғил бола ҳинага соч боямайди дeган нотўғри фикр жуда кўпчиликда бор. Шунга маслаҳат бeрсангизлар. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сочни бўяйдиган ранг соф қора бўлиши жоиз эмас. Қорага ҳиннони аралаштириб бўяса жоиз. Краска бўлмаслиги шарт қилинади. Валлоҳу аълам!