Ассалому алайкум! Устозлар, мeн Полша давлатига ўқишга киряпман. Докумeнтларни топширганимдан сўнг кeчқурун истихора намозини ўқидим, мeн билан бирга ўша куни онам ҳам ўқидилар. Кeйин ўша куни кeчқурун мeн ҳам онам ҳам туш кўрдилар. Мeн тушимда турли хил рангли қушларни кўрдим уларни ушлаб қафасга солаётганимни кўрдим. Лeкин ўша куни онам эса умуман бошқача туш кўриптилар. Яъни улар тушларида турли хил ўликларни кафанлаб уларни бўйнидан бeлидан осиб қўйилганини кўрибтилар. Мeн хозир нима қилай ўқишга кeтайми ёки кeтмайми маслаҳат бeринглар?
Ва алайкум ассалом! Истихора қалб таскин топиши учун ўқилади. Нимага қалбингиз таскин топса ўшани қилинг. Тушга жуда ҳам боғланиб қолманг. Валлоҳу аълам!