Ассалому алайкум! Устозлар, 1-бир киши тўрт ракъатли намозда имом икки ракъат ўқиб, адашиб, салом берса, қавм тасбеҳ, яъни “Субҳаналлоҳ, Аллоҳу акбар”дан бошқа масалан: «намозимиз икки ракъат бўлиб қолди» ёки «икки ракъат қолиб кетди», «фалончи ака адашдингиз» каби сўзлар билан ҳам огоҳлантирса бўладими? У киши шу огоҳлантиришни эшитиб, ўрнидан туриб, учинчи ва тўртинчи ракъатни ўқиб, охирида саждаи саҳв қилса, намози дуруст бўладими?
2-Инсонга кўз тегса қандай муолажа қилишни эшитганман. Аммо чорва молларига кўз тегсачи? Шариатимизда бу кабиларга ҳам ечим борми? Савол қўполроқ берилган бўлса узр.
Ва алайкум ассалом! 1-«намозимиз икки ракъат бўлиб қолди» ёки «икки ракъат қолиб кетди», «фалончи ака адашдингиз» каби сўзлар билан ҳам огоҳлантирса бўлмайди. Бу сўзлар билан ўша гапни гупирувчининг намози бузилади. У киши шу огоҳлантиришни эшитиб, ўрнидан туриб, учинчи ва тўртинчи ракъатни ўқиб, охирида саждаи саҳв қилса, ҳамманинг намози бузилади. 2-инсонга кўз текканда қилинадиган муолажаларни уларга ҳам қилинади. Валлоҳу аълам!