Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойи

17:57 / 25.06.2016 | Элдор | 2587

Ассалому алайкум! Ингалация, яъни махсус аппарат ёрдамида ҳаво орқали томоққа дори (лазолван ва шу каби) юборилса рўза очиладими?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатни ҳозирги кун уламолари, мутақаддим уламоларимизнинг “Оғиз бурундан беихтиёр тутун, чанг, баъзи бир майда ҳашоратлар кириб кетса, рўза очилмайди. Лекин қасддан ичкарига киритилса, рўза очилади” деган гапларига қиёслаганлар. Сигарет чекишни ҳам шунга қиёслаганлар.
Савол: Рўзадор исириқ, пар ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидлаши билан рўзаси очиладими?
Жавоб: Қасддан, рўзадорлиги эсида туриб, тутун ютса, исириқ ҳидини ичига ютса, доривор ўтларни буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

لَوْ تَبَخَّرَ بِبَخُورٍ وَآوَاهُ إلَى نَفَسِهِ وَاشْتَمَّهُ ذَاكِرًا لِصَوْمِهِ أَفْطَرَ 

Рўзадорлиги эсида бўла туриб тутатқини тутатиб нафаси билан ичига ютса, рўзаси очилади.(Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat